Бугун Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган «Сўфи Оллоёр» масжидига ўғри тушганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Масжид деразасини синдириб кирган ўғри масжиддаги эҳсон қутисини бузган, лекин қути бўш бўлган. Сўнг Аллоҳнинг уйига кирган ўғри масжид гиламларидан бир нечтасини олиб кетган.
Ўғриликни бир киши содир этганми ёки кўпчиликми аниқ эмас. Чунки ўғри кетаётиб, масжидга ўрнатилган назорат камераси қайдлари сақланадиган флешкани ҳам ўғирлаган.