Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда "Lada Granta"нинг қаттиқ зарбасидан аянчли ЙТҲ содир бўлди

Самарқандда "Lada Granta"нинг қаттиқ зарбасидан аянчли ЙТҲ содир бўлди

2022 йил 21 ноябрь куни соат 13:00 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани "Муллакўрпа" МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Б.К. юқори тезликда "Lada Granta" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган М.Ғ. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобилнинг орқа томонига қаттиқ зарб билан урилган. Бунинг натижасида атрофда бўлган:
1) ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Л.Д. бошқарувидаги "Damas";
2) ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.М. бошқарувидаги "Lacetti";
3) ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги "Tico" русумли автомобиллар ЙТҲ қатнашчисига айланган.

Ҳодиса натижасида "Damas" автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:10 22.11.2022. Ўқилди: 1814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!