Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида фуқаро ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний тарзда кўп йиллик чинор дарахтини кесиб ташлади. Дарахт кесилиши оқибатида табиатга 115 125 000 сўм зарар етказилган.
Вилоят Экология бошқармасининг хабар беришича, туманнинг “Хўжаюз“ МФЙ ҳудудида жойлашган маҳалла ҳовузи атрофидаги бир туп кўп йиллик ўсиб турган чинор дарахти шу маҳаллада яшовчи фуқаро С.Р томонидан ҳеч бир рухсатларсиз ноқонуний равишда кесиб ташлаганлиги ҳолати аниқланди.
Тойлоқ туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор ўрганишлар жараёнида ҳуқуқбузар фуқаро дарахтни ноқонуний тарзда кесиб ташлаши оқибатида табиатга 115 125 000 сўм зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдорида жиноят аломатлари борлиги сабабли айбдор шахсларга нисбатан қонун талабларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилди.