Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда келин Мажбурий ижро бюроси орқали сепини қайтариб олди

Самарқандда келин Мажбурий ижро бюроси орқали сепини қайтариб олди

Самарқанд шаҳрида Мажбурий ижро бюроси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорини ижро этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, фуқарога унинг шахсий мол-мулки тўлиқ қайтариб берилди.

Самарқанд шаҳар Мажбурий ижро бюроси бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2025 йил 16 октябрда чиқарилган ижро ҳужжати келиб тушган. Ушбу ҳужжатга асосан, фуқаро Д.А. фойдасига келин бўлиб борган хонадондан 29 турдаги шахсий мол-мулк ва келинлик сарполарини қайтариб бериш белгиланган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати белгиланган тартибда қабул қилиниб, иш юритуви бошланган. Ижро жараёнида қарздор томон билан тушунтириш ишлари ва музокаралар олиб борилиб, қонун талабларига мувофиқ зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Натижада, холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган барча 29 турдаги мол-мулк хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда ундирувчи — фуқаро Д.А.га топширилди.

Фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланди.

Киритилди: 17:20 09.01.2026. Ўқилди: 1258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!