Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда иссиқхона қуриш учун ажратилган 1,7 млрд сўм кредит маблағи талон-торож қилинди

Самарқандда иссиқхона қуриш учун ажратилган 1,7 млрд сўм кредит маблағи талон-торож қилинди

Самарқанд вилоятида иссиқхона қуриш учун ажратилган кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “К.Б.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қурилишини тўлиқ амалга оширмасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 1,7 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда хусусий боғча қуриш учун ажратилган 356 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида фермер хўжалиги 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштиргани маълум бўлган эди.

Киритилди: 12:11 17.04.2024. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!