Самарқанд вилоятида ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида 50 нафар ёшга Labo юк автомобиллари берилди. Ташаббус юк ташиш соҳасида ўз бизнесини бошлашга кўмаклашишга қаратилган.
Лойиҳа иштирокчилари орасида қизлар ҳам бор. Жумладан, Жомбой туманидан Моҳира Сафарова тўрт йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Автомобиллар 7 йиллик муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада, бошланғич тўловсиз кредит асосида тақдим этилмоқда. Бу чора ёшлар орасида тадбиркорликни рағбатлантириш ва уларнинг иқтисодий мустақиллигини оширишга хизмат қилади.