Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда ҳамшира 3 кунлик чақалоқни сотиб юборди

Самарқандда ҳамшира 3 кунлик чақалоқни сотиб юборди

Пайариқ туманида туғуруқхонадан аёлнинг чақалоғини олиб чиқиб, сотиб юборган ҳамшира жиноий жазога тортилди.

Суд ҳукмида келтирилишича, 1981 йилда туғилган К.А. Пайариқ тумани марказий шифохонаси туғуруқхона бўлими ҳамшираси лавозимида ишлаган. У 2025 йил 12 апрел куни руҳий носоғлом бўлган З.Х.нинг 3 кунлик чақалоғини алдов йўли билан туғуруқхонадан ўғирлаб олиб чиққан. Шунингдек, у аёлнинг фуқаролик паспорти ҳамда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб қўйган.

Сўнгра болани ўзининг бошқарувида бўлган Minlo машинасида туманнинг Гўзал маҳалласида яшовчи Ф.Б.нинг уйига олиб борган ва унга 5 млн сўм ҳамда 100 АҚШ долларига сотган. Пулларни эса ўз шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган. Ҳолат юзасидан Пайариқ туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, бола туман туғуруқхонасига топширилган.

ЖИБ Пайариқ туман судининг 2025 йил 11 августдаги ҳукми билан К.А. Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган. Унга 2 йил соғлиқни сақлаш тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, Minlo машинасини жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига ўтказиш белгиланган.

Самарқанд вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 23 сентябрдаги ажрими билан дастлабки суд ҳукмининг Minlo машинасини жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига ўтказиш қисми бекор қилинган ва машина К.А. ихтиёрида қолдирилган.

Киритилди: 22:15 29.09.2025. Ўқилди: 2219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!