Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда гиёҳванд моддалар сотаётган шахс коронавирусга чалингани маълум бўлди

Самарқандда гиёҳванд моддалар сотаётган шахс коронавирусга чалингани маълум бўлди

Самарқанд. 2020 йилнинг 10 июль куни соат 12:30 да ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирида 38 ёшли У.Д. 0,59 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланиб, тадбирда ишлатилган 250.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Д., га тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо дастлабки тергов жаранида У.Д. «Covid-19» касаллиги билан хасталанганлиги аниқланиб, зудлик билан унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чорасига алмаштирилган, У.Д. карантинга олинган.

Киритилди: 14:11 14.07.2020. Ўқилди: 2487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!