Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга олинди

Самарқандда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга олинди

Самарқанд вилоятидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қилувчи моддалар айланмасига қарши курашиш йўналишида фаол иш олиб борилмоқда.

Жумладан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида Пайариқ тумани Оқтош маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган О.Ш. ўзининг яшаш хонадонида ноқонуний равишда наркотик моддаларни сақлаб, шу тумандаги жиноий шерикларига сотиб келаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан О.Ш.нинг уйида ва ёрдамчи хўжаликларида ўтказилган тинтув давомида 58 грамм кўкнори гиёҳвандлик моддасини топилди. Фуқаро бу моддани келгусида сотиш ва ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётгани маълум бўлди.

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолат Самарқанд шаҳрида аниқланди. Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган А.М. ва турмуш ўртоғи, 1982 йилда туғилган М.Х. “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини яширин равишда сақлаб, уни ушбу дори воситалари истеъмолига қарам бўлган шахсларга сотиб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри Университет хиёбонида ўтказилган фаол тадбирда М.Х. маҳаллий фуқарога 5 қути “Редуксин” дори воситасини 950 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинди. Шундан сўнг, М.Х.га тегишли бўлган “Мохи-Шоп” номли савдо дўкони кўздан кечирилганда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган жами 5688 дона “Редуксин лайт”, “Lipotrim”, “Спирулина”, “Фит 90”, “Сексуалная фигура”, “Лишоу”, “B-Fit” сингари 14 номдаги дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозир иккала ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: 09:55 21.01.2024. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!