Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда фермер хўжалиги раҳбари 700 миллион сўм имтиёзли кредитни "ухлатди"

Самарқандда фермер хўжалиги раҳбари 700 миллион сўм имтиёзли кредитни "ухлатди"

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.B.” фермер хўжалиги раҳбари А.Х. тумандаги “Янгиҳаёт” массивидаги 40 гектар пахта ер майдонига томчилатиб суғориш технологияларини олиб келиб ўрнатиш учун банк муассасасидан 700 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш мақсадида ер майдонининг 26 гектарига эски ва сифатсиз ускуналарни ўрнатиб, кейинчалик ускуналарни яна қайтариб олиб кетиб, кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:36 10.05.2022. Ўқилди: 2094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!