Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда фермер 300 миллион сўмга ер сотаётганда қўлга олинди

Самарқандда фермер 300 миллион сўмга ер сотаётганда қўлга олинди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасига 1983 йилда туғилган З.А. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида Булунғур туманида яшовчи, фермер хўжалигида раис бўлиб ишловчи “М” исмли шахс, ўзининг фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан фуқаро З.А.га балиқчилик билан шуғулланиши учун 20 гектар ер майдонини 300.000.000 сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50.000.000 сўм миқдордаги пулларни талаб қилганлигини маълум қилиб, “М” исмли шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

Бу ҳақда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу аризага асосан Самарқанд вилоят ИИБ жиноят-қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Булунғур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида М.А ерни 300 миллион сўмга сотишга келишиб, олдиндан 50 миллион сўмини олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Булунғур туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фермер хўжалиги раисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

 

Киритилди: 14:35 16.02.2020. Ўқилди: 2535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!