Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда эркак хотини ва қайнонасини ўлдирди

A A A
Самарқандда эркак хотини ва қайнонасини ўлдирди

Самарқанд вилоятида икки аёлни ўлдиришда айбланган эркакка ҳукм ўқилди.

Олий суднинг Телеграм-каналида маълум қилинишича, 18 июль куни соат 23:00 да Пастдарғом тумани Чандир қишлоғида яшовчи фуқаро спиртли ичимлик ва гиёҳвандлик ҳолатида турмуш ўртоғининг ота-онасининг уйига келган. Маҳкумнинг сўзларига кўра, у хотини билан ярашишни режалаштирган.

Эркак жанжал чиққач, хотини ва қайнонасини уриб ўлдирган. Бундан ташқари, у хотинининг кенжа укасини калтаклаган.

Эркак айбдор деб топилиб, 24,5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Киритилди: 22:08 12.11.2021. Ўқилди: 7148 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар