Бош прокуратура штаби томонидан Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро Э. Б. га қарашли сув насослари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 4 миллиард 336 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.