Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда босқинчилар қўлга олинди

Самарқандда босқинчилар қўлга олинди

2019 йил 17 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи А.Қ. соат 00:30ларда бошқарувидаги Спарк русумли автомашинаси билан Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётган вақтида 5 нафар номаълум шахслар уни тўхтатиб, танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, сўнг босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан 5 000 АҚШ доллари ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом тумани Ўтарчи маҳалласида яшовчилар И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:35 18.02.2019. Ўқилди: 1778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!