Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда бир киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд шаҳрида ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

2019 йил 2 ноябрь куни соат 23:00ларда Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув иситиш газ "колонка"сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.   

Турмуш ўртоғи Д.В. эса ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз, - дейилади маълумотда.

Киритилди: 10:11 04.11.2019. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!