Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда бешта хонадон ёниб кетди

Самарқандда бешта хонадон ёниб кетди

19 май куни тунда Самарқанд тумани “Жойисой” МФЙ Бирдамлик кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлди. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 03:51 да ёнғин хабар тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажии ва “КАМАЗ” ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғин жойига соат 04:06 да етиб борилган ва соат 05:38 да аланга тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 м. кв майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:08 19.05.2022. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!