Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда банкни ўмармоқчи бўлган кимса қўлга олинди (видео)

Самарқандда банкни ўмармоқчи бўлган кимса қўлга олинди (видео)

30 январга ўтар кечаси совуқ қуроллар билан қуролланган жиноятчи АТ Халқ банки Пайариқ туман филиалига яширин тарзда киришга уринган.

Пайариқ туман ИИБ Қўриқлаш бўлими ходими Жамшид Мажидов уни сезиб қолгандан сўнг, банкка киришга уринган номаълум шахс қочаётган вақтида унга ўзига бириктирилган қуроли ўқланганини айтиб тўхта отаман деб огоҳлантириш берган.

У қочишни давом эттиргач, қуролидан бир маротаба юқорига қараб ўқ узади ва унга ерга ётишини талаб қилади. Шундан сўнг номаълум шахс жойида тўхтайди. Қўриқлаш бўлими ходимлари уни ушлаб, навбатчилик қисмига хабар беришади.

Ушланган шахс ёнидан 30 ва 15 сантиметрли учлари ўткирланган темир жисмлар, пичоқ, қўлқоплар, полиэтилен сумка ва бошқа буюмлар борлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми а банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 14:02 05.02.2019. Ўқилди: 2123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!