Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўзини осди. Эр ва қайнона қамалди

Самарқандда аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўзини осди. Эр ва қайнона қамалди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Жиноят ишлари бўйича туман судида аёл ва унинг қизининг ўлими билан боғлиқ жиноят иши кўрилди.

Суд терговида маълум бўлишича, маёл кетма-кет қиз фарзанд кўргани туфайли қайнона уни арзимас сабаблар билан йиллар давомида таҳқирлаб келган. Бундан мутасаддилар ва мактаб жамоаси ҳам хабардор бўлган. 2020 йил ноябрь ойида оилада яна жанжал юз берган. Эр аёлини яқин қариндошларига тегишли дўкондан қайнонаси номига қарз олишда айблаб, танасининг турли жойларига электр кабели, қўл ва оёқлари билан жароҳат етказган.

Шунингдек, декабрь ойида қайнона аёлни уриб, юзига қайноқ сув сепиб юборган. Оиланинг тўнғич қизи онасига қилинган тазйиқларга чидолмай, яшаш уйи оғилхонасида арқон билан ўзини осган. Орадан 2 соат ўтиб, зўравонликдан тўйган аёл ҳам қизи ёнида ўз жонига қасд қилган.

Прокуратура ҳолат бўйича ички ишлар органи қонуний баҳо беришини айтган. Чунки аёлга ҳимоя ордери берилган бўлса-да, кузатувга олинмаган. Мактаб директори, маҳалла раиси, ички ишлар органи ходимларига тегишли чора кўрилиши маълум қилинган.

Суд мажлисида эр Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а,б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 йилга қамалди.
Қайнонага эса 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 13:28 22.09.2021. Ўқилди: 5994 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!