Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда аёл қўшнисини ўлдириш учун қотил ёллади

Самарқандда аёл қўшнисини ўлдириш учун қотил ёллади

Самарқанд вилояти прокуратурасининг терговчиси бизга ҳамсоясидан қутулиш учун қотил чақирган аёл ҳақида маълумот берди.

Ҳалима Саидова ва Мунаввар Хуррамованинг уйларини битта девор ажратиб туради. Бир неча йилдан бери улар юмшоқ қилиб айтганда ўзаро келишолмай яшаган.

Ҳар куни эрталаб қўшнилар ҳовли супуришга чиққанда бир парча ерни талашиб жанжал чиқараверишган. Кўпинча бир-бирини дўппослашгача борган. Маҳалла вакиллари ва профилака инспекторлари уларни қанча тартибга чақирмасин фойдаси бўлмаган. Кўпчиликнинг босими остида ярашишга мажбур бўлгани билан, Ҳалима тинчланмаган.

Эслатма: материалнинг баъзи жойлари кишини ҳайратлантириши мумкин. Бундан ташқари, Repost.uz таҳририяти иштирокчиларнинг исми шарифини ўзгартирди ва ўзидан бадиий элэментлар қўшди.

Охир оқибат у ҳар ким ҳам жасорат қила олмайдиган тўхтамга келди. У қўшнисини ўлдириш орқали ерга егалик қилмоқчи бўлади.

Мунаввар билан бўлган охирги жанжалдан кейин, у ўз қарорига ишонч ҳосил қилади.

Ҳалима опа, шу йўлни нима қиласиз? деди бир кун Хуррамова. Барибир қойиллатиб тозалаб қўймайсиз. Ана расвоси чиқиб ётибди.

Саидова бундай ҳақоратга чидаб туролмади. Лекин ўзи эплай олмаслигини билиб, бошқа бировни ёллашга қарор қилди. У душманини жазолаш учун қотил қидиришга тушди.

Бозорда у илгари рўпарасида яшаган қўшниси Самир ака Азизовни учратиб қолади. Гапни узоқдан олиб келиб, ўз дардини айта бошлайди.

Одамнинг асаблари қаттиқ чарчаса нима қилиш керак?

Тинчланишга ҳаракат қилиш ва муаммога бошқа томондан қарашга ҳаракат қилиш керак, жавоб берди Самир.

Агар биров тинчланишга қўймай ҳаётингни заҳар қилаётган бўлса-чи? дея ёрилди Ҳалима.

Нима бало, Мунаввар билан ҳалиям урушяпсизларми? сўради Самир.

У билан анчадан бери келиша олмаслигимни биласиз-ку. Ҳар кунги бақир-чақирдан чарчадим, шунга ундан қутулмоқчиман.

Хўп нима қилмоқчисиз? дея қизиқди Самир.

Қотил ёлламоқчиман!

Йўғе, ундай ҳазиллашманг, дея кулди у.

Ҳазил эмас, жиддий айтяпман қатъий таъкидлади аёл. Агар бу ишни эплай оладиган одамлар бўлса менинг олдимга жўнатинг.

Ҳалима ҳаяжон ва сабрсизлик билан кутган кун келди. Самир ака сўзида турди ва унинг олдига Аброр исмли кишини юборди.

Уни шундай ўлдирингки, ҳеч мендан шубҳаланмасин, дея шарт қўйди Ҳалима.

Қотил рози бўлди ва тўлов миқдори билан қзиқди. Савдолашиб, 150 долларга келишишди.

Фақат мурдани ҳеч ким топа олмайдиган қилинг, дейди аёл.

Топа олишмайди. Ўлдириб Қорадарёга ташлаб юбораман, дейди қотил.

Аброр ишни бажариши биланоқ пулини олишига келишишади. Лекин ишини исботлаш учун мурдани суратга олиб кўрсатиши керак эди.

Унинг телефонини ҳам менга олиб келинг, дейди Ҳалима.

Қотил Мунавварнинг уйида нечи киши борлиги ва уйидагилар қачон уйда бўлиши сўраб олади. Саидова Аброрга учта арқон ва бир жуфт қўлқоп беради.

Икки кундан кейин қотил ярим кечаси телефон қилади:

Иш битди, пулни қачон ва қаерда берасиз?

Улар яна учрашишади. Аброр Саидовага Мунавварнинг телефонини беради. Унда мурданинг иккита сурати бор эди. Ҳалима пул олиш учун чўнтагига қўлини солганида, орқасидан қадам товушлари эшитилади.

Ўзингизни босинг. Сиз қўлга олиндингиз.

Уни ИИБ ходимлари қўлга олишди.

Аёл биринчи бўлиб мурожаат қилган Азизов, вазият жиддийлигини тушуниб, ИИБ га боради ва фожиа юз бермасидан бунинг олдини олиш кераклигини тушунтиради. Агар шундай қилмаса эртами кечми Ҳалима барибир бошқа бировни топиб, шу ишни амалга оширишини Самир сезади.

Тезда режа тузилиб Аброр исмли ходим ўзига қотил ролини олди. Бечора қўшнига ҳам вазият тушинтирилди. Кейин Қорадарёнинг қирғоғига олиб бориб ўлимни сохталаштиришди. Сўнгра уни ўхшатиб расмга олишган.

Суд Гулнора Ражабовага 4 йил ва 7 ой умумий режимдаги колонияда озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди.

Киритилди: 17:14 10.04.2019. Ўқилди: 2249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!