Шу йил 18 январь куни юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийиб, пичоқ билан қуролланган номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида яшовчи С.Қ. (исмли аёл)нинг уйига бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилган ва 815 000 сўм пулларини олиб, чиқиб кетаётганида С.Қ.ни пичоқ билан жароҳатлаб, воқеа жойидан яширинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгиқишлоқ қишлоғи Боғизағон маҳалласида яшовчи Ж.Қ. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.