Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда аёл алиментни ўзи тўлаб, эрини қамоқдан чиқариб олди

Самарқандда аёл алиментни ўзи тўлаб, эрини қамоқдан чиқариб олди

Аёл эри билан бирга яшаб туриб алимент олиб келган.

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида алимент масаласи юзасидан ўзига хос ҳолат қайд этилди. Турмуш ўртоғини алимент тўламагани учун судга берган аёл кейинчалик судга мурожаат қилиб, уни озод қилишни сўради.

Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, эр-хотин аслида бир оилада яшаб, фарзандларини биргаликда парваришлаб келган. Шу билан бирга, расмий равишда эркак алимент тўловчи сифатида рўйхатда бўлган.

Оилавий келишмовчилик сабабли эркак 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Аммо, турмуш ўртоқсиз рўзғор юритиш қийин бўлиб қолгач, аёл қарзларни ўзи тўлаб, 5-куннинг ўзидаёқ судга мурожаат қилган ва эрини озод қилишни сўраган.

Суд аризани кўриб чиқиб, аёлнинг илтимосини инобатга олган ва эркакни муддатидан аввал озодликка чиқарган.

Киритилди: 15:10 12.11.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!