Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди

Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди

Жорий йил 31 июль куни соат 01:45 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, "Алижон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 "Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 71-километрида, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Э.У. "YUTONG" русумли автобусда "Бухоро-Тошкент" йўналишида ҳаракатланаётиб йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилган.

Натижада, автобус салонида бўлган, 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб борилаётганда, йўлда вафот этган. Шунингдек, йўловчилар, 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А.лар турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини, тунги вақтда ҳаракатланганда ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.

Киритилди: 14:30 31.07.2021. Ўқилди: 2512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!