Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 28 кунлик келин-куёв заҳарланиб вафот этди

Самарқандда 28 кунлик келин-куёв заҳарланиб вафот этди

Жорий йил 18 январь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида келин-куёв ис газидан вафот этди. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

«Бугун Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида 28 кунлик келин-куёв тупроққа қўйилди. Маълум бўлишича, тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Олов ўчгач, сизган газ туфайли уйқудаги келин-куёв заҳарланган. Улар эрталаб хонадонида ўлик ҳолда топилишди.

Туман газ идораси аза бошланмасидан хонадон эгаларини техника хавфсизлигига риоя қилмасликда айблаб, далолатнома тўлдириб кетишди. Ўлганлар даъво қилолмайди: ҳеч ким газни нега бемаҳал уздинг, нега огоҳлантиришсиз ёқдинг, деёлмайди.

Шоҳрўз Аъзамов янги йил арафасида уйланганди. Кўпчилик қатори бир олам орзулари бор эди, эссиз… Оила фожиаси - миллат фожиаси, дейдилар. Ўша куни қишлоққа ҳоким келган экан. Газчилар бу валломатга яхши кўриниш учун газни баландлатиб, масхарабозлик қилишган», — деб ёзади Ташанов.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа 4 кун олдин содир бўлган, келин-куёвнинг яқинлари жасадни кўмиб юборган ва бу тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган.

Киритилди: 15:18 21.01.2023. Ўқилди: 3415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!