Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда 1 майдан жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

Самарқандда 1 майдан жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

Самарқанд шаҳрида 1 майдан жамоат транспортида йўлкира нархи оширилади. Бу ҳақдаги қарор Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 23 апрель куни бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинди. Унда жамоат транспортида электрон тўловларни рағбатлантиришга қаратилган янги тарифлар тасдиқланган.

Қарорга кўра, 1 майдан автобус, электробус ва трамвайда йўл ҳақи нақд пул (QR кодли чипта) орқали тўланганда 4 минг сўмни ташкил этади. Бу амалдаги тарифга нисбатан 1 минг сўмга оширилган. Шу билан бирга, транспорт ва банк картаси орқали тўлов қилинганда нарх ўзгармайди – 2 минг сўмлигича қолади.

Шунингдек, мутасаддиларга жамоат транспорти ҳаракатини барча йўналишларда соат 22:00 гача узайтириш, туристик йўналишларда эса 24 соат давомида таъминлаш вазифаси юклатилди.

Шу билан бирга, Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси маълум қилишича, яқин кунларда жамоат транспортида йўл ҳақини нақд пул орқали тўлаш мутлақо бекор қилинади. Аҳолидан нақд пулсиз тўлов усулларига ўтиш сўралган. Йўловчилар транспорт ва банк карталари, шунингдек мобил иловалар орқали тўловни амалга ошириши мумкин. Йўл чипталарини инфокиосклар орқали харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!