Президентнинг тегишли қарорига кўра, Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди, дея ЎзА хабар бермоқда.
Университет таркибида қуйидагилар ташкил этилди:
➖агрономия, биотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида кадрлар тайёрловчи Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;
➖ муҳандислик, автоматика, мехатроника, робототехника, рақамли электроника, электротехника, машинасозлик, материалшунослик ва янги материаллар технологияси соҳаларида кадрлар тайёрловчи Муҳандислик физикаси институти;
➖педагогика, ахборот технологиялари ва ҳудудда кадрларга эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳаларда кадрлар тайёрловчи Университетнинг Ургут филиали.
Самарқанд давлат университетида Трансформация офиси ташкил этилди ва у Университетни комплекс ривожлантириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга киритишга масъул этиб белгиланди.