Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саккиз нафар гўдакнинг ўлимида айбланаётган ҳамшира ҳибсга олинди!

Саккиз нафар гўдакнинг ўлимида айбланаётган ҳамшира ҳибсга олинди!

Британиянинг Честер шаҳрида саккизта янги туғилган гўдакни ўлдиришда ва ўнта қотилликка уринишда айбланаётган ҳамшира ҳибсга олинди. Бу ҳақда Sky News телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб хабар берди.

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Честер касалхонаси ходими Люси Летби 10 ноябрь куни ҳибсга олинган. У 2015 йил июнидан 2016 йил июнигача касалхонанинг неонатал (янги туғилган чақалоқлар) бўлимида болаларда ўлим ва бахтсиз ҳодисалар кетма-кетлигини тергов қилиш жараёнида айбланган.

Aёл ҳозирда ҳибсда ва 12 ноябрда суд олдида жавоб беради.

Aввалроқ, 2018 йил 3 июль куни Летби Честер касалхонасининг неонатал бўлимида 17 боланинг ўлими бўйича тергов доирасида полиция томонидан ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан айблов эълон қилинди ва кейин гаров эвазига қўйиб юборилди. Таъкидланишича, ҳамшира тергов билан ҳамкорлик қилган. Кейинчалик, Aнглиянинг Чешир графлиги полицияси аёлни яна учта болани ўлдиришда айблади.

Текширув 2017 йил май ойида бошланган, дастлаб терговчилар 2015 йил июнидан 2016 йил июнигача бўлган даврда клиникада 15 нафар бола қандай вафот этганини аниқлашга уринишган. Кейинчалик, полиция яна ўша даврда содир бўлган яна олти туғилмаган чақалоқлар билан содир бўлган бахтиз ҳодисалар (ҳомила тушиши) ҳолатлари билан қизиқди.

Киритилди: 11:23 12.11.2020. Ўқилди: 3383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!