Археологлар Япониянинг жанубий ҳудудидан 25 минг йил илгари ясалган тақинчоқ топишди. Бу Япония ҳудудидан топилган энг қадимги тақинчоқ экани айтилмоқда.
У Окинава префектурасидаги Сакитари-до ғоридан топилган. Катталиги 1 сантиметрга тенг бўлган тақинчоқ сўнгги палеолит даврига оид геологик қатламда бўлган.
Окинава Санъат музейи раҳбари Дана Масаюкининг айтишича, мазкур топилма қадимги даврларда Япония ҳудудида маданияти бой аҳоли яшагани, унинг вакиллари тақинчоқлардан фаол фойдаланганидан дарак беради.