Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашди. Суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.

Парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари ҳақида суҳбатлашилди.

"Мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил мустаҳкамланиб боришига ишонаман", деб ёзади Саида Мирзиёева.

Киритилди: Бугун 09:39. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!