Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтон шаҳрида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан бизнес-нонушта форматида мулоқот ўтказди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
“Стратегик шериклигимизни янада ривожлантиришга қўшаётган катта ҳиссаси учун жаноб Давлат котибига ўз миннатдорлигимни билдираман”, деб ёзди (https://t.me/SShMirziyoyeva/3682) Саида Мирзиёева.