Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари билан мулоқотининг илк якунларини сарҳисоб қилди.
Аввалги постда ёш авлодни миллий қадриятлар ва инсонпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрнини муҳокама қилдик.
Билдирилган изоҳларга кўра, сизни энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:
Дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинди.
Энг долзарб масалаларни аниқлашда берган ёрдамингиз учун барчангизга катта раҳмат. Тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаган.
Шу ўринда, жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва албатта ҳар биримиздан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этишини таъкидламоқчиман , деб ёзди Саида Мирзиёева Facebook даги саҳифасида.