Жазоирнинг Саҳрои Кабирда жойлашган Таманрассет провинциясида кучли сув тошқини юз берди. Бу ҳақда Islam-today сайти хабар берди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, кутилмаган об-ҳаво фалокати оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Бир нафари эса бедарак йўқолган.
Сув тошқинлари узоқ муддатли сел оқибатида юзага келди, натижада кучли оқим қишлоқларни оқизиб кетди, беш киши ва икки нафар ёш бола вафот этди.
Фожиа билан курашиш мақсадида Жазоир Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳодисадан жабрланганлар учун мамлакатнинг жанубий қисмида махсус қўмита ташкил этди.
Мамлакатнинг жанубий чўл ҳудудларида узоқ вақт давомида нонормал об-ҳаво ҳарорати сақланиб қолаётгани қайд этилди. Июль ойининг охирида ҳаво ҳарорати 50 даражадан юқори бўлган бўлиб, бир неча кун давом этган. Август ойининг дастлабки кунларида эса ёғингарчилик бошланган.
Manba: azon.uz