Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Рустам Саъдиев «Барон 2» фильмида суратга тушиши учун «Қашқирлар макони» сериали актёрлари билан шартнома имзолади (фото)

Рустам Саъдиев «Барон 2» фильмида суратга тушиши учун «Қашқирлар макони» сериали актёрлари билан шартнома имзолади (фото)

Қашқирлар макони сериалида суратга тушган актёрлар Мурад Айдин ва Сефа Зенгин Барон 2 фильмида суратга тушади. Бу ҳақда фильм режиссёри Рустам Саъдиев журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида маълум қилди.

Ўзбеккино МА буюртмаси билан суратга олинаётган Барон 2 фильмининг суратга олиш ишлари февраль ойида бошланади. Айни вақтда Барон 2 фильми продюсери Дониёр Агзамов билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида Қашқирлар макони , Муҳташам юз йил сериалларида суратга тушган актёр Мурад Айдин ва Қашқирлар макони сериали актёри Сефа Зенгин билан Барон 2 фильмида суратга тушиш учун шартномалар имзоладик. Бу ҳали ҳаммаси эмас, бу актёрлардан ташқари яна иккита дунё таниган турк актёрлари билан ҳам музокоралар давом этмоқда.

Рустам Саъдиев, Барон 2 фильми режиссёри

Киритилди: 17:36 17.01.2019. Ўқилди: 7067 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!