Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди

A A A
Рустам Иноятов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

"Sof.uz"нинг хабар беришича, ушбу фармондан кейин Президент администрациянинг 21 нафар раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича ҳужжат қабул қилинди.

Унга кўра, Рустам Иноятов Расулевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди.

 

Киритилди: 16:19 28.08.2018. Ўқилди: 3938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар