Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Рустам Иноятов сенаторликдан кетдими? Унинг номи сенаторлар рўйхатида йўқ!

A A A
Рустам Иноятов сенаторликдан кетдими? Унинг номи сенаторлар рўйхатида йўқ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ва Сенат аъзоси Рустам Иноятовнинг номи Олий Мажлис юқори палатаси сенаторлари рўйхатидан ўчириб ташланган.
 
Рустам Иноятовнинг номи вилоятлар кесимидаги сенаторлар рўйхатида ҳам, давлат раҳбари томонидан тайинланган сенаторлар рўйхатида ҳам йўқ.
 
Собиқ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини чорак аср бошқарган Рустам Иноятов жорий йил 31 январь куни лавозимидан озод қилинганди. Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва Олий Мажлис Сенати аъзоси – сенатор бўлганди.
 
Кейинроқ, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда балиқчилик саноатини ривожлантиришга масъул этиб тайинланганди.

Manba: qalampir.uz

Киритилди: 15:53 08.08.2018. Ўқилди: 2326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!