Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Русларнинг Латвияга кириши чекланади

A A A
Русларнинг Латвияга кириши чекланади

Болтиқбўйи мамлакатлари Европа Иттифоқи Шенген визасига эга бўлган Россия фуқароларининг чегарани кесиб ўтишлари учун жиддий чекловлар (баъзи истиснолардан ташқари) бўйича келишувга эришди, деди Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич.

Истиснолар оилавий сабабларга кўра саёҳат, гуманитар сабаблар, дипломатик саёҳат ва юкларни ташиш бўлади.

Қарорлар миллий ҳукуматлар томонидан миллий тартибларга мувофиқ қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида кучга киради.

Шу билан бирга, Финляндия Еврокомиссиянинг тегишли қарори қабул қилинмагунча россиялик сайёҳларнинг киришини чекламаслигини билдирди.

Киритилди: 11:07 08.09.2022. Ўқилди: 2162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар