Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Рўмолга қарши чиққан ҳоким рўмолли аёлга "Малибу" совға қилди

Рўмолга қарши чиққан ҳоким рўмолли аёлга "Малибу" совға қилди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қўштепа туманидаги кластер корхонаси раҳбарининг доимо рўмол ўраб юрадиган онасига “Малибу” автомашинасини совға қилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади "togri.uz"

Шуҳрат Ғаниев Қўштепа туманидаги “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ кластер корхонаси раҳбарининг онаси, ҳар доим рўмол ўраб юрадиган  Ҳовахон Мадаминовага “Малибу”ни фарзандининг ютуқлари эвазига берган. 

Маълумот учун, Қўштепа тумани бу йил пахта режасини мамлакатда биринчи бўлиб бажарган. Бунда айнан "FERGANA GLOBAL TEXTILE" нинг катта ҳиссаси борлиги айтилган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида. 

Киритилди: 11:06 09.10.2019. Ўқилди: 5597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!