"Қўшма Штатлар Давлат котиби Марко Рубио ва президент Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф 16-18 апрел кунлари Парижда европалик ҳамкасблари билан Украина масаласида музокаралар олиб бориши режалаштирилган. Америкалик расмийлар президент Трампнинг Россия-Украина урушини тўхтатиш ва қон тўкилишига барҳам бериш борасидаги мақсадларини амалга оширади. Бундан ташқари, Рубио Парижда минтақадаги умумий манфаатларни ривожлантириш йўлларини ҳам муҳокама қилади", дейилади Давлат департаменти веб-сайтида эълон қилинган хабарда.
Аввалроқ Politico нашри ўз манбаларига таяниб, Рубио ва Уиткоффнинг Францияга бориши ҳақида хабар берган эди.