Бугун 8 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Рубио: Украинадаги можарони ҳал қилиш жараёни тўхтаб қолди

Рубио: Украинадаги можарони ҳал қилиш жараёни тўхтаб қолди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал қилиш бўйича жараён тўхтаб қолганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон дипломатик йўл билан ечим топишга воситачилик қилишга тайёр, аммо натижа бермайдиган ҳаракатларга вақт ва ресурс сарфлашни истамайди.

Рубио “агар вазият ўзгарса, АҚШ музокараларга қайтишга тайёр” эканини таъкидлади.

2026 йил давомида Россия ва Украина АҚШ воситачилигида уч босқичли музокара ўтказган. Тўртинчи учрашув эса АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси бошланганидан кейин қолдирилган.

Май ойи бошида Россия 8–9 май кунлари сулҳ эълон қилган, Украина эса 6 май кечаси ўз сулҳини жорий этган эди. Кейинчалик ҳар икки томон бир-бирини сулҳни бузишда айблади.

Киритилди: Бугун 20:57. Ўқилди: 147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!