Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Рубио: "Украинадаги ҳал қилинмаган муаммолар рўйхати қисқариб бормоқда"

Рубио: "Украинадаги ҳал қилинмаган муаммолар рўйхати қисқариб бормоқда"

Россия-Украина урушини тинч йўл билан тугатиш билан боғлиқ ҳал қилинмаган масалалар рўйхати аста-секин қисқариб бормоқда, аммо энг қийинлари кун тартибида қолмоқда.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио матбуот анжуманида Вашингтон, Киев ва Москва ўртасида Абу-Дабида бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар ҳақида фикр билдирар экан, шундай деди.

"Рўйхат сезиларли даражада қисқартирилди. Бу яхши хабар. Ёмон хабар шундаки, энг қийинлари қолмоқда", деб таъкидлади у.

Рубио уч мамлакат делегациялари Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш учун аниқ ечимлар ва амалий қадамларни топишга қаратилган маслаҳатлашувларни давом эттираётганини таъкидлади.

"Бу масала бўйича айтишим мумкинки, биз (АҚШ маъмурияти – таҳр.) бу масалага жуда юқори даражада катта вақт ва куч сарфламоқдамиз. Биз бирор ютуқ бўладими ёки йўқми, кўриш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишда давом этамиз", деди ташқи ишлар вазири.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!