Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рубио Исроилда Трампнинг ҲАМАСни мағлуб этиш ҳақидаги истагини такрорлади

Рубио Исроилда Трампнинг ҲАМАСни мағлуб этиш ҳақидаги истагини такрорлади

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио якшанба куни Ғазодаги можаронинг келажаги ва гаровга олинганларни озод қилиш масаласини муҳокама қилиш учун икки кунлик ташриф билан Исроилга келди. Рубио яна бир бор Исроилнинг Қатардаги ҲАМАС етакчиларига ҳужумидан норозилигини билдирди, бироқ бу воқеа икки давлат ўртасидаги мустаҳкам бўлиб қолаётган муносабатларга зарар етказмаслигини айтди.

Рубио АҚШ президенти Доналд Трампнинг гаровга олинган исроилликларни бир вақтнинг ўзида озод қилиш ва ҲАМАСни мағлуб этиш ҳақидаги истагини такрорлади.

Давлат котибининг сўзларига кўра, Вашингтон гуруҳ томонидан гаровда ушлаб турилган 48 кишини қандай озод қилишни (улардан 20 нафари ҳали тирик деб ҳисобланмоқда) ва секторни қайта тиклашни муҳокама қилмоқчи.

«Бўлар иш бўлди. Биз Исроил раҳбарияти билан учрашамиз, келажакда бизни нима кутаётгани ҳақида гаплашамиз», – деди Рубио сафар олдидан.

У Исроил Ғазо шаҳрига ҳужумини қайтадан бошлагани юзасидан изоҳ бермади.

Рубио Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳамда АҚШнинг мамлакатдаги элчиси Майк Ҳакаби билан биргаликда Йиғи деворига ҳам ташриф буюрди. У яҳудийлар бош кийимини кийиб, Ғарбий деворга тегиб, ибодат қилган.

Нетаняҳу Қўшма Штатлар билан иттифоқ ҳеч қачон ҳозиргидек мустаҳкам бўлмаганини айтди ва Рубиони «Исроилнинг алоҳида дўсти» деб атади.

«Менимча, унинг бу ерга ташрифи Исроил-Америка иттифоқининг мустаҳкамлиги ва кучидан далолат беради, – деди Нетаняҳу журналистларга. – У ҳозиргина биз қўл теккизган Ғарбий девор тошлари каби мустаҳкам ва пишиқ».

Рубио – 2019 йилда Трамп давлат котиби Майк Помпео ташрифидан кейин Ғарбий деворга ташриф буюрган энг юқори мартабали америкалик амалдор бўлмоқда.

Киритилди: 22:55 15.09.2025. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!