Бугун 28 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Рубио Эрондаги уруш яна бир ой давом этиши мумкинлигини айтди

Рубио Эрондаги уруш яна бир ой давом этиши мумкинлигини айтди

Бу ҳақда Axios хабар бермоқда.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Парижда ўтаётган "Катта еттилик" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида уруш яна икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача давом этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Учрашувдан сўнг, у Вашингтон Украина учун мўлжалланган қуролларни Яқин Шарққа йўналтириш имкониятини кўриб чиқаётганини ҳам билдирди.

Германия ТИВ раҳбари Йоханн Вадефул ушбу "G7" учрашуви доирасида Қўшма Штатлар билан келишмовчиликлар йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Берлин Теҳроннинг ядровий қуролга эга бўлмаслиги ва минтақага таҳдид солмаслигига ишончи комил.

Киритилди: Бугун 15:22. Ўқилди: 421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!