Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Россиянинг янги ҳудудларида украин тилини ўрганиш тақиқланмайди

Россиянинг янги ҳудудларида украин тилини ўрганиш тақиқланмайди

ЛХР, ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудида украин тилини ўрганиш тақиқланмайди, деди журналистларга Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Иванов.

"Шартномада рус тили давлат тили эканлиги кўрсатилган, аммо бошқа тилларни ўрганиш тақиқланмайди", - деди Иванов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.

“Бу украин тилига ҳам тегишлими?”, деган саволга у ижобий жавоб берди.

"Шу жумладан. Лекин буни расмийлар белгилайди. Умуман олганда - йўқ (тақиқланмаган)," - дея қўшимча қилди Иванов.

23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.

30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.

3 октябрь куни Россия Давлат думаси Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни бир овоздан ратификация қилди.

Киритилди: 20:12 04.10.2022. Ўқилди: 2412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!