Брюсселда бўлиб ўтган NATO ташқи ишлар вазирлари учрашуви доирасида ўтказилган брифингда алянснинг юқори мартабали амалдорларидан бири Россиянинг Украинадаги йўқотишлари ҳақида маълумот берди.
Унинг айтишича, Россия армиясида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларning umumiy сони 900 минг кишидан ошган. Шунингдек, кўплаб ҳарбийлар сифатсиз тиббий ёрдам туфайли умрбод ногирон бўлиб қолмоқда.
NATО маълумотларига кўра, Россия ҳар куни 1000 дан ортиқ ҳарбийни йўқотмоқда. Бироқ армияга янги ёлланувчиларни жалб этиш суръати йўқотишларни қоплашга имкон бериб турипти.
"Россия армиясининг Украинадаги илгарилаши секинлашган, йўқотишлари эса ортиб бормоқда. Лекин расмий Москва кичик муваффақиятлар эвазига катта йўқотишларга ҳам кўникишга тайёр", — дея фикр билдирди NATО вакили.