Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

Россиянинг Уфа шаҳридаги мактабда ўқувчи страйкбол автомати билан отишма уюштирди

“ТАСС”нинг Бошқирдистон ИИВга таяниб хабар беришича, тўққизинчи синф ўқувчиси Уфадаги гимназияга пневматик автомат билан келиб, ўқитувчи ва уч нафар синфдошини ўққа тутган.

"Бугун эрталаб 9-синф ўқувчиси Уфадаги 16-гимназияда страйкбол автоматидан ўқ узди. Жабрланганлар йўқ. Ўсмир аллақачон қўлга олинган. Вазият назорат остида, тафсилотларни аниқлаштирмоқдамиз," — деб ёзди Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров Тelegram-каналида.

ИИВ хабарида айтилишича, ўқувчи нафақат ўқитувчи ва уч нафар синфдошига қарата бир нечта ўқ узган, балки петарда ҳам портлатган.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!