Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг нефть ва газ захиралари неча йилга етиши айтилди

Россиянинг нефть ва газ захиралари неча йилга етиши айтилди

Россиядаги нефть захиралари амалдаги технологиялар билан 58 йилга етади, деди табиат ресурслари ва экология вазири ўринбосари Евгений Киселёв «Российская газета» нашрига берган интервьюсида.

«Улар ичидан рентабеллилари 19 йилга етади. Аммо бу шартли кўрсаткич. Технологиялар ривожланиши билан бу чегара узайиб боради», — деди у.

Киселёвнинг сўзларига кўра, иқтисодиёт қандай ривожланишидан қатъи назар, газ захиралари 60 йилдан узоқроққа етади.

Ўтган йили «Газпром нефт» компаниясининг стратегия ва инновация департаменти бошлиғи Сергей Вакуленко Россиядаги нефт захиралари 30 йилга етишини айтганди.

Ҳисоб палатасининг маълумот беришича, ҳозирда фойдаланилаётган конлардаги нефт яна 35 йил, газ эса 50 йилдан ортиқроқ вақт қазиб олишга етади.

Киритилди: 05:30 05.04.2021. Ўқилди: 4034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!