Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг энг бадавлат кишилари бир йил ичида мамлакатдан ўнлаб миллиард доллар олиб чиқиб кетди

Россиянинг энг бадавлат кишилари бир йил ичида мамлакатдан ўнлаб миллиард доллар олиб чиқиб кетди

Агентликнинг ёзишича, ҳатто Кремлга яқин миллиардерлар ҳам ўз активларини хорижга олиб чиқмоқда.

Bloomberg маълумотларига кўра, бунга мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ва активларнинг хавфсизлиги борасидаги хавотирлар сабаб бўляпти.

Агентлик суҳбатдошларининг айтишича, бизнесни бюджет муаммоларининг ўсиши ва мулкни давлат фойдасига мусодара қилиш билан боғлиқ шов-шувли ҳолатлар хавотирга солмоқда. Баъзилар эҳтимолий мусодаралардан қўрқишяпти.

Маблағларни олиб чиқиб кетиш учун криптовалюталар, олтин, хориждаги кўчмас мулк ва хусусий инвестиция фондлари, айниқса Форс кўрфази мамлакатларидаги фондлардан фойдаланилмоқда. Манбаларнинг баҳолашича, гап ўнлаб миллиард доллар ҳақида кетяпти.

Мусодараларнинг энг эътиборга молик ҳолатларидан бири — "Русагро" асосчиси Вадим Мошковичнинг активларини тортиб олиниши бўлди. Компания акциялари ва унинг ҳисобварақларидаги йирик суммадаги маблағлар давлат даромадига ўтказилди.

Россия Бош прокуратураси маълумотларига кўра, фақат 2024 йилнинг ўзида қарийб 2,4 триллион рубллик хусусий мулк давлат фойдасига мусодара қилинган. Экспертлар капиталнинг мамлакатдан оқиб чиқиши кўпайганини айнан шундай ҳолатлар билан боғламоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 14:11 17.07.2026. Ўқилди: 1844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!