Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг давлат қарзи 2021 йилда қанчага етди?

A A A
Россиянинг давлат қарзи 2021 йилда қанчага етди?

Россия Федерациясининг давлат қарзи 2021 йилнинг биринчи чорагида 741,3 миллиард рублга (10,1 миллиард доллар) кўтарилиб, 19,7 триллион рублни (268 миллиард доллар) ташкил этмоқда. Аниқроқ айтганда, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизга ўсган.

Бу ҳақда Ҳисоб палатаси 2021 йил январ-март ойларида федерал бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда эълон қилди.

Январь-март ойларида мамлакатнинг ички қарзлари ҳажми 4,6 фоизга, яъни 683 миллиард рублга (9,3 миллиард доллар) ошган. Шунингдек, давлат қарзининг умумий қийматдаги улуши 77,9% дан 78,4% га етган.

Ҳисоботга кўра, Россиянинг ташқи қарзи 1 апрелга келиб, 1,1 фоизга (598,3 миллион доллар) камайди ва 56,1 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, давлат қарзи ЯИМнинг ҳажмига нисбатан максимал даражаси 20,4% ни ташкил қилади (2022 йилда – 20,8%, 2023 йилда – 21,4%).

Киритилди: 11:54 07.06.2021. Ўқилди: 3760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!