Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияликлар цензура сабаб KakaoTalk ва "Телега"га ўтишмоқда – DW

Россияликлар цензура сабаб KakaoTalk ва "Телега"га ўтишмоқда – DW

Жанубий Кореянинг KakaoTalk
мессенжери Россиядаги бепул иловалар рейтингида 428-поғонадан 8-ўринга кўтарилиб олди. Экспертлар буни фойдаланувчилар Telegram блокланиши фонида оммавий равишда муқобил вариантлар қидираётгани билан изоҳламоқда.

eQualitie лойиҳаси координатори Леонид Юлдашевнинг DW нашрига маълум қилишича, одамлар Google Play’даги энг оммабоп иловаларни юклаб олмоқда. Кимдир корейс мессенжери ёки IMO ҳақида ёзса, бу маълумот репостлар орқали тез тарқалиб, қизиқиш тўлқинини юзага келтиряпти.

RKS Global эксперти Саркис Дарбиняннинг фикрича, россияликлар барибир Telegram’дан бутунлай воз кечмайди ва блоклашларни айланиб ўтиш йўлларини излайди. Бироқ, 2018 йилга қараганда, ҳозирда бундай имкониятлар анча камайган.

Яна бир оммабоп илова — "Телега" ташқи кўринишидан Telegram билан деярли бир хил. Аммо ундан фойдаланиш ниҳоятда хавфли. Юлдашевнинг огоҳлантиришича, бу шунчаки Telegram мижози бўлиб, у Россиядаги сервис инфратузилмасидан фойдаланади. RKS Global тадқиқотлари эса "Телега" фойдаланувчилар маълумотларини тўғридан-тўғри куч ишлатар тузилмаларига юборишини тасдиқлаган эди.

Киритилди: Бугун 17:36. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!