2026 йилнинг биринчи ярмида Россияга ишлаш мақсадида борган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга қисқарди. Бу ҳақда Чегара хизмати статистикасига таяниб “Ведомости” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг олти ойида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ишлаш мақсадида Россияга жами 2,3 миллион ташриф амалга ошган. Жорий йилнинг мос даврида эса қарийб 1,9 миллион ташриф қайд этилган.
Янги статистикада Россияга “ишлаш” мақсадида келганлар бўйича Ўзбекистон 1-ўринда (1,1 миллиондан ортиқ) турибди. Шунга қарамай, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,2 фоизга кам. Тожикистон 494,5 минг ташриф (-17,9 фоиз) билан 2-ўринни, Қирғизистон эса 289,1 минг ташриф (-16,7 фоиз) билан учинчи ўринни эгаллаган.