Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 89%га ўсди

 Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 89%га ўсди

2026 йилнинг 1 чорагида россияликлар орасида қўшни мамлакатларга саёҳатларга бўлган талаб сезиларли ошди, деб хабар қилмоқда Россия Сайёҳлик саноати иттифоқи (РСТ).

"Хусусан, Ўзбекистонга 89% га, Грузияга 41,7%, Арманистон 35%га, Қозоғистонга 33%га ўсди", - дейилади Чегара хизмати маълумотларига асосланган хабарда.

Айниқса Яқин Шарқда вазият кескинлашувдан сўнг қўшни мамлакатларга қизиқиш сезиларли ортган. Бунга визасиз кириш, тўғридан-тўғри парвозлар борлиги ва тил бўйича тўсиқ йўқлиги ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 08:31. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!